ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Қозоғистонлик болалар ҳимоячилари болалар устидан зўравонлик ўтказиш деган тушунча нима эканлиги ва унинг турларини қонунан белгилаб қўйишмоқчи, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.
Қозоғистон фуқаролари "юмшоқ жой"га тушириладиган тарсакини болага нисбатан зўравонликка тенглаштиришни ва ушбу нормани мунтазам равишда бузадиган ота-онани жиноий жавобгарликка тортиш таклифи билан чиқишмоқда, деб хабар қилган нашр.
"Ота-оналар, шапалоқ тортишни ман этиш қонунан чекланмаган бўлса, демак, болани уриш мумкин, деб ўйлашади. Тўғри, биз қабул қилмоқчи бўлган қонун аввалига жуда кўпчиликка ғалати туюлиши мумкин, аммо маълум вақтдан сўнг жамоатчилик албатта бунга кўникади", — дея қўшимча қилди Балиева.
Омбудсменнинг сўзларига қараганда, шу кечаю-кундузда болаларга шапалоқ туширадиган ота-оналарга нисбатан қандай жазо чорасини қўллаш масаласи муҳокама қилинмоқда.