ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Иссиқ-Кўл вилоятида жинсий тажовузда гумонланиб, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди, деб хабар қилмоқда регион ИИБ матбуот-хизмати. Спутник Қирғизистон хабари асосида.
Хабарга кўра, 20 ноябр куни Иссиқ-Кўл вилояти Оқ-сув тумани Ички ишлар бошқармасига 26 яшар ёш аёл мурожаат қилиб, ўтган тунда бир таниш эркак уни ўз машинасида зўрлагани ҳақида хабар қилган. Ҳодиса Теплоключенка қишлоғида рўй берган. Милиция ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатган ва жабрланувчини судмедэкспертизага йўналтирган.
"Олиб борилган "Экстремист" операцияси давомида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланиб Оқ-сув туманида истиқомат қилувчи 36 яшар Н.О исмли шахс қўлга олинди. У уюшган жиноий гуруҳ аъзоси сифатида милиция рўйхатида туради ва муқаддам одам ўғирлаш, наркотик моддалар савдоси айблови билан бир неча маротаба судланган", — дейилади хабар матнида.
Қўлга олиш операцияси туман ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган. Гумондор вақтинча қамоққа олинган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.