Москвада консуллик рўйхатида туриш қандай имкониятлар беради?

© SputnikМосквадаги Ўзбекистон элчихонасида талабалар билан учрашув
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида талабалар билан учрашув - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвадагаи Ўзбекистон элчихонасида МГИМО, Плеханова ва Бауманский ва Москванинг бошқа ОТМларда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Учрашувда элчихона ходимлари талабалар учун консуллик рўйхатидан ўтиш қандай имкониятлар бериши ва Россия миграция қонунларининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўзлаб беришди.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Москвада ўқиётган талабалар консуллик рўйхатидан ўтишлари керак. Рўйхатидан  ўтиш жараёни мушкул эмас, бунинг учун, тўлдирилган рўйхатга олиш карточкаси,  паспорт нусхаси, талабалик гувоҳномаси нусхаси, регистрация нусхаси ва фотосуратни элчихонанинг консуллик бўлимига топшириш керак. Буларнинг  ҳаммаси элчихона расмий саҳифасида бор.

Ўзбекистон Элчихонасида сайловларга оид плакат - Sputnik Ўзбекистон
Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари муддатдан олдинги сайловларда иштирок этолмайди

Консуллик рўйхатида  турган талабалар паспорти йўқолганда, элчихонанинг ўзидан паспорт олиш имконияти бор. Ундан ташқари, консуллик рўйхатида турганлар керак бўлганда хоричжга чиқиш стикери ҳам Москвадаги элчихонанинг ўзида расмийлаштириш имконияти бор. Фақат бунинг учун 2-3 ой вақт керак бўлади ва ушбу вақт мобайнида талаба паспорти элчихонада қолдирилиши керак. Унинг ўрнига вақтинча амал қилувчи ҳужжат берилади.

Консуллик рўйхати — фақат 1 йил амал қилади. Бир йилдан кейин талаба автоматик равишда рўйхатдан чиқарилади. Консуллик ҳисобига туриш — бепул.

© SputnikМосквадаги Ўзбекистон элчихонасида талабалар билан учрашув
Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида талабалар билан учрашув
Учрашувда ёритиб ўтилган иккинчи масала, Россияда ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар кўпинча дуч келадиган муаммолар бўлди. Бу борада элчихона ходимлари ўзларининг бой тажрибасига асосан талабалар энг кўп дуч келадиган муаммоларга, жумладан қандай ҳолларда Россияга кириши таъқиқланиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтишди.

Элчихона ходимларининг сўзларига қараганда, энг кўп учрайдиган ҳолат ўз вақтида рўйхатдан ўтмаслик ва бунинг оқибатида "Росияга киришга таъқиқ" қўйилиши.

Иккинчидан, чегарани кесиб ўтаётганда, талабалар миграцион картасида мақсад — "ўқиш", деб кўрсатилган бўлиши шарт. Бундан бошқа мақсад кўрсатилган ҳолларда катта муаммолар келиб чиқши аниқ.

Учинчидан, 3 ойлик регистрация муддати тугаганидан кейин, ОТМ томонидан регистрация муддати узйтирилиши керак. Бу амалга ошириш унутилган ҳолларда, миграция қонунчилиги қўпол равишда бузилган ҳисобланади;  

Тўртинчидан, рўйхатдан ўтган муддати тугаганидан кейин Россия ҳудудини тарк этмаслик;

Бешинчидан, регистрация муддати тугамасдан туриб Россиядан чиқса ва яна қайтиб келса, янгитдан рўйхатдан ўтиши керак, чунки Россия чегарасини кесиб ўтиши биланоқ автоматик равишда регистрацияси бекор қилинади;   

Олтинчидан, Россиянинг бошқа шаҳарларига бориб, меҳмонхонада яшаган вақтда, меҳмонхоналар Россияга яқинда келган турист сифатида бошқатдан регистрация қилади. Бундай ҳолда ҳам аввалги регистрация автоматик равишда аннуляция қилиниши мумкин;

Ва ниҳоят, Россия ҳудуда яшаб туриб, турли кичик ва катта маъмурий қоидабузарликлар амалга ошириш: масалан, телефон қарзини тўламаслик, кўчани белгиланмаган жойида кесиб ўтиш ва ҳо казолар;

Эслатиб ўтамиз, Россия   қонунчилигига кўра, уч йил давомида икки ёки ундан ортиқ марта маъмурий қоидабузарлик амалга оширган чет эл фуқаросига уч йигача Россия ҳудудига киришга таъқиқ қўйилиши мумкин.

© SputnikМосквадаги Ўзбекистон элчихонасида талабалар билан учрашув
Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида талабалар билан учрашув
Учрашувда Консуллик хизмати ходимлари талабалардан барча маъулмотларни ўзларининг ўзбекистонлик курсдошларига ҳам еткизишларини сўрашди ва Москвадаги  Ўзбекистон элчихонаси ҳар қандай ҳолларда Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилшга таёр эканлигини яна бир бор эслатишди.

Барча керакли бланк ва карточкалар, маълумотларни элчихона расмий саҳифасидан топишингиз мумкин. Ундан ташқари консуллик рўйхатидан ўтиш масалалари бўйича қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +7499-2300440 — Маматқулов Дамир Эркинович.

Янгиликлар лентаси
0