ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Курган шаҳрининг Европейский микрорайонида жойлашган Лукино қишлоғида уч кишининг ўлимида айбланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Курган вилояти Тергов қўмитаси жиноятчининг исми фамилиясини эълон қилмасдан унинг 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси эканлигини хабар қилди. Қўмита хабарига кўра, қўлга олинган шахс аллақачон жиноятни бўйнига олган.
Ушбу мудҳиш жиноят 16 ноябрь тунда содир бўлган. Курган шаҳрининг Европейский микрорайонида жойлашган Лукино қишлоғидаги уйлардан бирида оила бошлиғи Олег Евсеев, унинг рафиқаси ва талаба қизининг жасадлари топилган. Уларнинг ҳаммаси отиб ўлдирилган эди.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу оиланинг таниши ва уйда турли таъмирлаш ишларини бажариб юрувган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Маҳаллий ОАВлар, ушбу жиноят бажарилган иш ҳақини тўламагани туфайли, уй эгасидан олинган қасос бўлган, деб хабар қилишмоқда полиция вакилларининг сўзларига асосан.