ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Давлат қораловчиси суддан тулалик беш киши, шу жумладан уч нафар болакай қотиллигида айбланаётган ўзбекистонликни бир умрга озодликдан маҳрум этишни сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости Тула вилояти прокуратурасига таянган ҳолда.
Ўзбекистонлик 30 яшар Сирожиддин Шералиев устидан суд Тулада жорий йилнинг 8 июнида бошланган эди. Прокуратура илтимосномаси билан Шералиев устидан В.П.Сербский номли институтда руҳий-психиатрик экспертиза ўтказилди ва бунинг натижасида, айбланувчи руҳан соғлом деб топилди.
"2 ноябр куни Тула вилоят судида давлат қораловчиси — вилоят прокурори Александр Козлов суддан Шералиевга махсус режимли колонияда ўталадиган умрбод қамоқ жазоси тайинланишини сўради", — дейилади хабар матнида. Бундан ташқари, давлат қораловчиси суддан Шералиевдан етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун 3,5 миллион рубл ундиришни сўрамоқда.
Навбатдаги суд мажлиси 11 ноябрга белгиланган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Россияда ноқонуний яшаб юрган Ўзбекистон фуқаросини қотилликда гумонлаб қўлга олди.
Шералиев Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг тўрт моддаси бўйича айбланмоқда. У содир этган жинояти учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.