ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Тула вилояти прокуратураси 5 кишини ўлдирганликда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Шералиевга нисбатан очилган жиноий ишни судга тақдим этди, деб хабар қилинмоқда Россия Бош прокуратураси расмий сайтида.
Тергов Қўмитаси Сирожиддин Шералиевни 5 кишини ўлдирганликда айбламоқда. Маълум бўлишича, Шералиев Россия ҳудудида қонунга зид равишда истиқомат қилиб келган.
"Ғаразгўй жабрдийдалардан бирининг уяли алоқа воситасини ўғирламоқчи бўлган, аммо воқеа жойидан ғойиб бўлмоқчи бўлганида, полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда суд қарори билан Шералиев ҳибсда сақланмоқда. Жиноий иш эса кўриб чиқиш учун Тула вилояти судига йўналтирилди", — дейилади хабар матнида.
2015 йил 30 майга ўтар кечаси Туланинг Косая Гора қўрғонидаги хусусий уйлардан бирида 2 аёл ва 3 нафар боланинг жасади топилган эди. Прокуратура маълумотига кўра, 10 ва 11 ёшдаги икки қиз, уларнинг 5 яшар укаси ҳамда болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувиси ўлдирилган. Ўлдирилган болачаларнинг 7 яшар акаси ва аёллардан бири билан бирга яшаб келган 37 ёшли эркак шифохонага ётқизилган эди.