ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Тула шаҳрида 5 кишини ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди, деб хаюар қилмоқда РИА Новости
Ўттиз ёшли Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Шералиев устидан суд 8 июнда бошланган, 24 июнда эса прокуратура Шералиевга нисбатан стационар мажмуавий руҳий-писихиатрик экспертиза ўтказилиши тўғрисида илтимос билдирган. Текширув судланувчини ақли расо деб топган.
"Суд Шералиевга умрбод қамоқ жазоси ҳукмини чиқарди. У жазони қаттиқ тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида ўтайди. Бундан ташқари, жабрланувчи фойдасига маънавий зарарни қоплаш мақсадида Шералиевдан 3,5 млн рубль ундириб берилган", — дейилди хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 30 май куни Туладаги Косая Гора посёлкасидаги уйлардан бирида икки аёл ва уч боланинг жасадлари топилган. 10 ва 11 ёшдаги қизлар ва уларнинг 5 ёшли укалари, болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувиси жиноят қурбонлари бўлганлар. Ҳалок бўлган болаларнинг 8 ёшли укаси ва аёллардан бирининг 38 ёшли хуштори шифохонага олиб борилган. Қотилликда гумон қилиниб Россияда ноқонуний яшаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.