ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Самарқандда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.
Сиёсатчиларнинг президент қароргоҳида юзма-юз мулоқоти 2 соату 40 дақиқа давом этди, деб хабар қилмоқда Анадолу агентлиги.
Шундан сўнг раҳбарлар Туркия ва Ўзбекистон делегациялари иштирокидаги расмий тушликда бўлишган.
Туркия президенти Эрдўғонга сафар давомида бош вазир ўринбосарлари Вейси Кайнак ва Тургул Туркеш, ҲК Бош штаби раҳбари генерал Хулуси Акар, Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоглу, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилмоқда.