Аҳмад ал-Усаймин ИҲТ Бош котиби сифатида тасдиқланди

Oбуна бўлиш
2016-йилнинг 17-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Макка шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтган мазкур мажлисда ИҲТга аъзо мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ташкилот Бош котиблигига Саудия Арабистони томонидан таклиф қилинган Юсуф бин Аҳмад ал-Усайминнинг номзоди юзасидан фикр алмашдилар, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва ИҲТ бош котиби Ияд бин Амин Мадани - Sputnik Ўзбекистон
Ислом ҳамкорлик ташкилоти янги Бош котиб номзодини кўриб чиқади
Юсуф бин Аҳмад шу кунгача Бош котиб маҳкамаси директори ва бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Сессияда Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин ИҲТ Бош котиби сифатида тасдиқлади ҳамда Ияд Амин Маданига Бош котиб лавозимидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдирилди.

Саудия Арабистони ташаббусига биноан ТИВК сессияси Яман ҳудудидан Макка томонга баллистик ракета учирилиши муносабати билан резолюция қабул қилди.

Янгиликлар лентаси
0