ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистондаги филиалнинг ёпилишига 2017 йилги бюджетнинг қайта кўриб чиқилиши сабаб бўлмоқда, деб хабар берди NUZ.UZ офис раҳбари Розария Пульизига таяниб.
Ташкилотнинг Тошкентдаги офиси альянснинг минтақадаги бошқа давлатлар билан алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида очилганди.
Офис раҳбари Розария Пульизининг айтишича, Шимолий Атлантика альянси Марказий Осиёни ўз фаолиятининг устувор йўналиши деб ҳисоблашда давом этади.
НАТОнинг Тошкентдаги бўлими раҳбари Ўзбекистон ва минтақадаги бошқа давлатлар билан ҳамкорлик давом этишини билдирди.
"НАТОнинг Марказий Осиё ва Афғонистонда бўлиши илгаригидек муҳим аҳамиятга эга. Шериклик дастури руҳида тинчлик ўрнатиш учун Марказий Осиёдаги ҳар бир ҳамкоримиз фаолият ва ҳамкорликни ривожлантириш борасида ўз ҳуқуқига эга ", — деди у.
Тошкентдаги НАТОнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси 2014 йилнинг майида очилган эди.