Тошкент ҳайвонот боғида "Бой" лақабли тимсоҳ ўйинчоқ туфайли нобуд бўлди

© Ташкентский зоопаркТошкент ҳайвонот боғидаги тимсоҳ
Тошкент ҳайвонот боғидаги тимсоҳ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ҳайвонот боғида 3 йил олдин Исроилдан олиб келинган "Бой" лақабли тимсоҳ ўлиб қолди

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Тимсоҳнинг ўлимига болалар ўйинчоғи сабаб бўлган, деб хабар қилинган Тошкент ҳайвонот боғи расмий сайтида.

"Ҳурматли Ватандошлар! Вольер(ташриф буюрувчилардан тўсиқ)лар ичидан топиладиган турли-туман предметлар охир-оқибат жониворларнинг ўлимига олиб келаётгани ҳақида бундан олдин ҳам бир неча маротаба хабар берганмиз.

Жирафа - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳайвонот боғида биринчи жирафа пайдо бўлди
Мана мисол учун, 2016 йилнинг 7 ноябр куни, эрталабги кўрик давомида, жирафалар охуридан 20 см узунликка эга тўқув мосламаси топилди. Агар бу предмет ўз вақтида аниқланмай, хашак билан жонивор ичига тушганида нима бўлар эди? Буларнинг барчаси нимага олиб келарди? Албатта, тузатиб бўлмас бирор кор-хол рўй берарди.

Нил тимсоҳи билан ҳам шундай ҳодиса рўй берди. "Бой" лақабли тимсоҳ, уч йил олдин Исроилдан олиб келинган эди. Ўтган йиллар давомида 120 см бўлган тимсоҳнинг узунлиги 2 метрдан ошди, у бизнинг маҳаллий шарт-шароитларимизга мослашди.

Афсуски, 10 ноябр куни Бой нобуд бўлди. Ошқозонини ўрганган вақтимизда, ундан болалар ўйинчоғи топилди.

Ҳурматли дўстлар, ташриф буюрувчилар! Бизнинг жониворларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларингизни сўраймиз. Огоҳ бўлинг! Тўсиқлар ичига турли нарсалар ташламанг. Агар шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлсангиз, навбатчиларимиз, қўриқчиларимиз ёки боғ маъмуриятига хабар беринг.

Бизнинг жониворларимизга ҳақиқий дўст бўлинг", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0