ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Кўп йиллардан бери бу ноёб жонивор билан ўз коллекциямизни бойитишга ҳаракат қилиб келаётган эдик, ва ниҳоят ҳаракатимиз ўз мевасини берди, — дейилади хабар матнида. — Дўстона Олма-Ота ҳайвонот боғи уч ёшли Алатау жирафасини бизгаҳадя этишга рози бўлди".
Хабарларга кўра, Алатаунинг ота-онаси Хон ва Грация, шунингдек, Сулу лақабли яна бир жирафа 2003 йилда Қозоғистонга Жанубий-Африка Республикасидан келтирилган. Шу йиллар мобайнида улардан 12 нафар жирафачалар туғилган.
"Алатау узоқ масофани муваффақиятли енгиб ўтди, янги жойда жойлашиб, ўзини паравариш қилиштириш учун бириктирилган йигит — Шаҳзод қўлидан мева-савбазвотларни иштаҳа билан олиб паққос туширмоқда", — дейилган ҳайвонот боғи хабарида.