Тошкент ҳайвонот боғида уч эгизак-айиқ болалари дунёга келди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишАйиқ болалари
Айиқ болалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар бу ёқимтой айиқчаларни томоша қилишлари учун 4 ойлик бўлиб қолган ҳайвонларни очиқ вольерларга олиб ўтишди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғида Пашка ва Машка лақабли 15 яшар Тянь-Шань(оқ тирноқли) қўнғир айиқлар оиласида уч эгизакли айиқчалар дунёга келди, деб хабар берилганпойтахт ҳайвонот боғи расмий сайтида.

Қўриқхонадаги тоғ эчкиси. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳайвонот боғига ноёб ҳайвонлар келтирилди

Пашка ва Машка тўртинчи бор фарзандли бўлишди, аммо улар оиласида уч эгизакларнинг дунёга келиши биринчи марта рўй бермоқда, деб таъкидланади хабарда.
"Айиқчалар бошида очиқ майдонда ўзларини ноўнғай ҳис қилдилар, қўрқдилар, дейиш мумкин. Аммо, болаларга хос қизиқувчанлик барибир устун келди, ҳозирда улар вольер бўйлаб қувлашиб ўйнаб юришибди”, дейилади хабар матнида.
Шу кунларда тўрт ойлик бўлиб қолган айиқ болаларини очиқ вольерга кўчириб ўтказишди. Жониворлар сутли бўтқа, қирилган мева ва сабзавотларни истеъмол қилишга ўтган.

Янгиликлар лентаси
0