Рус тили МДҲда иккинчи давлат тили мақомига эга бўлиши керак - Россия ТИВ

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишНовосибирскдаги мигрантлар учун рус тили курслари
Новосибирскдаги мигрантлар учун рус тили курслари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг ташқи сиёсат концепциясида Яқин Шарқ давлатлари - устувор аҳамиятга эга. Шу боис, бу давлатларда рус тилини ривожлантириш масаласи ҳам - долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда - Россия ТИВ вакили баёнотидан

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Собиқ Иттифоқ давлатларида рус тилига иккинчи давлат тили мақоми берилиши қонунан белгилаб қўйилиши лозим, дея фикр билдирган Россия ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Элеонора Митрофанова. Спутник Тожикистон хабари асосида.

Ўзбекча-русча сўзлашгич - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек тилининг тарихи ёхуд Ходжа, Досмат, Махаматлар қандай пайдо бўлгани ҳақида
"Яна бир авлоддан сўнг собиқ Иттифоқ давлатларидаги одамлар рус тилида гапирмай қўядилар. Бу аниқ. Шу боис, бу масала билан алоҳида шуғулланиб, ушбу давлатларда рус тилига иккинчи давлат тили мақоми берилишини қонунан белгилаб қўйишимиз лозим. Мен буни биринчи ўринда ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масала деб ҳисоблайман", — деб таъкидлаган Митрофанова "Россия тил сиёсати ва рус тилининг жаҳондаги аҳволи" мавзусига бағишланган доира суҳбати давомида.

"Оддий мисол тарзида Украинани олиб қарайдиган бўлсак, у ердаги ёшлар рус тилида қийналиб гапирадилар, ёзилари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Грузия ёшларининг аксарияти, Болтиқбўйи мамлакатларини гапирмасам ҳам бўлаверади, рус тилини умуман билмайдилар", — деб қўшимча қилган Митрофанова.

Янгиликлар лентаси
0