Ўзбекистонлик 19 ёшли бола компьютер ўйинида 95 минг $ ютиб олди

© championat.asiaАкбар Бутаев
Акбар Бутаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"SoNNeiko" ники остида ўйнайдиган 19 ёшли ўзбекистонлик Акбар Бўтаев дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Кундан-кунга киберспорт соҳасига кўпроқ эътибор берилиб, унга катта маблағ сафрланмоқда. Бу борада ўзбекистонлик киберспортчилар ҳам ўзини кўрсатишда давом этмоқда, деб ёади Championat.asia саҳифаси.

Dota 2 бўйича жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири Na'Vi (Natus Vincere) аъзоси Акбар Бўтаев ("SoNNeiko") ҳозирги кунда сайёрамизнинг энг иқтидорли дотачиларидан бири ҳисобланади.

Геймерлар баҳси - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ геймерларига АҚШ онлайн-ўйинларига кириш таъқиқланди

Асли Тошкентдан бўлган Акбар киберспортдаги фаолиятини "Cleave Gaming" жамоасида бошлаган. Жамоанинг шубҳали натижаларига қарамасдан, "Empire" Бўтаевни ўз сафига таклиф қилади. 2014 йилда у "Power Rangers", 2015 йилда эса Na'Vi жамоасига ўтади. 

Ўша пайтда Na'Vi омадсизликларни бошидан ўтказаётган эди ва Акбар жамоага янги ҳаво олиб киришга ҳаракат қилди. Аммо 2015 йилнинг октябрь ойида Na'Vi жамоаси таркиби янгиланди, лекин ҳамюртимиз ўз жойини сақлаб қолди. Бир қанча вақт 19 ёшли киберспортчимиз жамоа сардори вазифасини ҳам бажариб турди.

Акбар Бўтаев турли турнирларда ҳозиргача 95 756 доллар ишлаб топган. Акбар бир неча кун олдин Dota 2 рейтингида дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди. МДҲ мамлакатлари орасида фақат россиялик киберспортчи ундан бир неча поғона тепада.

Янгиликлар лентаси
0