ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. МДҲнинг бир неча мамлакатларида яшовчи геймерлар 16 ноябр куни кутилмаган муаммога дуч келди: улар Guild Wars 2, Lineage 2, Aion ва WildStar каби онлайн ўийнлар саҳифаларига киролмай қолишди, деб хабар қилмоқда nuz.uz саҳифаси.
Ушбу оммавий ўинлар саҳифалариг кириш фойдаланувчиларни огоҳлантирмай беркитиб қўйилди. Нашр хабарига кўра, ушбу сайтлар маъмуриятига мурожаат қилганларга бундан буён айрим мамлакатларда яшовчи геймерлар учун ушбу ўйинларга кириш таъқиқлангани айтилган, лекин бунинг сабаби аниқлаштирилмаган.
Айни дамда геймерлар орасида энг оммавий бўлган жавоб, бу — сиёсий сабабларга кўра. Ўйин ишлаб чиқарувчи компаниялар ушбу таъқиқ сабаби ва у қанча давом этишини айта олишмади.