ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Арманистон президенти мамлакат миллий ғоясини ошкор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Арманистон раҳбари Серж Саргсян РИА Новости нашрига берган интервьюсида, ўз мамлакатини кучли, Озарбайжон ва Туркия билан муаммолари мавжуд бўлмаган давлат сифатида кўришни исташини маълум қилган.
Саргсяннинг сўзларига кўра, у европаликлар Арманистонга келишлари ва мамлакатнинг ривожланаётганига гувоҳ бўлишларини орзу қилади.
"Менинг яна бир, балки вожиб бўлмас орзуларимдан бири шундаки — мен барча арманлар Арманистонда жам бўлишларини орзу қиламан. Улар жуда кўпчиликни ташкил қилишади ўшанда, тушуняпсизми? Улар бир жойга тўпланишса — битта масала юзасидан тўрт хил фикр билдиришлари табиий. Аммо, ҳотиржам бўламиз. Чунки куч — бирликда", — деб қўшиб қўйган президент.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатик муносабатлар мавжуд эмас. Икки давлат ўртасидаги чегара 1993 йилда, Анқара ташаббуси билан ёпилган.