Арманистон Россия ва Беларуснинг мудофаа тизимига қўшилди

© Sputnik / Юрий Шипилов / Медиабанкка ўтишҲарбий зенит-ракета комплекси С-300.
Ҳарбий зенит-ракета комплекси С-300. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Мудофаа тизимлари” давлатлараро молия-саноат гуруҳининг асосий мақсади - аъзо мамлакатларнинг илмий-техник, ишлаб чиқариш ва инвестицион имкониятларидан, мамлакат мудофаа ва хавфсизлик қобилиятини ошириш учун, биргаликда фойдаланиш.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Арманистон мудофаа вазири Сейран Оганян, республика “Мудофаа тизимлари” Россия ва Белоруссия давлатлараро молия-саноат гуруҳига қўшилишга таёр эканлигини маълум қилди, Sputnik Армения хабарига асосан.  

“Мудофаа тизимлари” давлатлараро молия-саноат гуруҳи 2000 йил 11 февралда имзоланган Россия ва Белорусь давлатлараро шарномаси асосида ташкил қилинган.   

18-22 январда Ереванда бўлиб ўтаётган ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик бўйича давлатлараро комиссия мажлисида сўзга чиқаркан Арманистон мудофаа вазири Оганян, “Арманистон томони ҳукумат ичида керак бўлган барча  ўзаро келишувларни якунлади ва иккала ҳужжатни ҳам имзолашга таёр”, — деди.  

Оганян, келажакда ҳарбий – техник соҳада давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун, Арманистон Мудофаа вазирлиги керак бўлган барча ишларни амалга оширишга таёр эканлигини таъкидлади.

Комиссия иши доирасида, Россия ва Арманистон ҳукуматлари орасида икки тарафлама ҳарбий-техник ҳамкорлик натижасида эришилган интеллектуал мулкни биргаликда қўриқлаш ҳақида ҳам келишиб олинди.  

“Мен комиссия ишини диққат билан кузатиб бормоқдаман ва унинг ижобий йўналишда кетаётганинни гувоҳи бўлмоқдаман. Ушбу фаолият бизнинг дустона мамлакатларимиз мудофаа қобилиятини кучайтириш ва регионал хавфсизлик ва стабилликни таъминлаш учун хизмат қилади”, — деди Оганян.   

Мудофаа вазирининг сўзларига қараганда, ушбу комиссия йўналтирувчи орган бўлиб, Россия ва Арманистон орасида ҳарбий – техник соҳада турли даражаларда эришилган шартномаларнинг амалга ошишини таъминлайди.

“Менинг фикримча, биз ҳамкорликни ривожлантиришга ва миллий хавфсизликни кучайтиришга қаратилган, Россия учун ҳам, Арманистон учун ҳам тўғри ечим топдик”, — деди Россия ҳарбий – техник ҳамкорлик бўйича Федерал хизмати раҳбари ўринбосари Константин Бирюлин.

Унинг сўзларига қараганда томонлар ҳуқуқ-норматив базани чуқур ислоҳот қилишга муваффақ бўлишди. Бу эса, ўз навбатида,  Россия ва Арманистон корхоналарини ягона мудофаа-саноат мажмуасига бирлаштиришнинг кейинги босқичига ўтишга имконият яратади.

“Бу бизнинг давлатлар мудофаа ва хавфсизлик қобилиятини ҳамда бошқа зарур вазифаларни ҳал қилишга қодир бўлган, нафақат кучли, балки мобил (ҳаракатчан) ҳарбий кучлар яратиш, имконини беради”,  - деди Бирюлин.

Россия делегацияси президент маъмурияти, Мудофаа вазирлиги, Ташқи Ишлар вазирлиги, Арманистондаги Россия элчихонаси ва ҳарбий саноат вакилларидан ташкил топган.

 

Янгиликлар лентаси
0