ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россияликларнинг учдан икки қисми (63%и) 2018 йилдан кейин ҳам Владимир Путинни Россия президенти лавозимида кўришни исташмоқда. Сўровномада иштирок этганларнинг 26%гина бу вақтга келиб Путиннинг ўрнини боса оладиган янги раҳбар ҳокимият тепасига келишига ишонч билдирганлар, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Нашрда келтирилган маълумотларга кўра, россияликларнинг 18%и 2018 йилдан кейин Путинни президент сифатида кўришни хоҳламасликларини билдирганлар. Путиннинг ўринбосари пайдо бўлиши эҳтимоли ҳақидаги саволга эса респондентларнинг 49%и "бундай бўлиши мумкин эмас, йўқ" дея жавоб қайтарган.
"Фақатгина Қримнинг қўшиб олинишигина, ҳокимият, Россия буюк держава сифатида ўз мавқеини қайта тиклаётганини кўрсатиб берди. Ва шундай миллатпарварлик туфайли ҳолат тубдан ўзгарди. Ҳокимият партияси рейтинги тушиб кетган бўлсада, президентлик рейтинги ўз мавқеини сақлаб турибди, 63% россияликларнинг Путинни президентлик лавозимида қолдириш ҳақидаги истаги ҳам шундан", — дея ўз фикр-мулоҳазаларини билририб ўтган "Левада-центр" жамиятшуноси Денис Волков.