Қарши - Термез темир йўлини электрлаштириш учун 428 млн $ сарфланади

© Sputnik / СтрингерЭлектровоз O'ZEL-0204
Электровоз O'ZEL-0204 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу темир йўли орқали Ўзбекистон Ҳиндистон Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари портларига денгиз портларига чиқиш йўли очилади. Шунингдек ушбу йўл транспорт харажатларини 35% га камайтириш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўрта Осиёда тезюрар темирйўл поездлар ҳаракатини йўлга қўйган биринчи мамалкат — Ўзбекистон бўлди. Afrosiob тезюрар поездлари Тошкент ва Самарқанд, Самарқанд ва Бухоро орасида ҳаркатлана бошлади, деб хабар қилмоқда УзЛиДеп матбуот хизмати.

Қамчиқ довонида темир йўл туннели қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
“Қамчиқ” довони орқали темир йўл туннели ўтказиш якунланмоқда

Шу билан бир вақтда айни дамда режалаштирилаётган узунлиги 396 км, умумий қиймати 283 миллион бўлган "Бухоро — Мискин" темирйўли Ўзбекистондан Қозоғистон ва Россияга юк ташиш ҳажмини сезиларли ошириши керак. Янги темир йўл қурилиши икки босқичдан иборат бўлади. Бошида тепловозлар ҳаракатланадиган темир йўл қурилади. Кейинги босқичда ушбу темир йўл электрлаштирилади.

Узунлиги 325 км бўлган Қарши — Термез йўлини электрлаштириш учун эса — 428 млн доллар харажат қилиниши керак. Ушбу маблағ Осиё Тараққиёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағлари ҳисобидан қурилади. Ушбу йирик лойиҳани амалга ошириш бугунги кунда мавжуд бўлган йўловчи ва юк ташиш харажатларини 35 %га қисқартириши керак.

Ушбу йўналишда 11та замонавий локомотивлар ҳаракатланиши назарда тутилган. Янги йўл Ўзбекистонга Ҳиндистон ва Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари портларига чиқишга йўл очиб бериши керак. Шунингдек убу йўлдан Афғонистон орқали ўтадиган темир йўл орқали ўтиш имконияти пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йили тўлиқ электрлаштирилган "Ангрен — Поп" темр йўл бўлаги ишга тушди, ва тезюрар электропоездлар Тошкентдан Андижонга қатнай бошлади. Режалаштирилган темир йўллар қуриб битказилганидан кейин Ўзбекистон орқали Хитойни Европа билан боғланадиган транспорт коридори ишга тушиши мумкин. 2019 йил охирига қадар Ўзбекистонда электрлаштирилган темир йўллар ҳажми34% дан 51 %га етиши керак.

Янгиликлар лентаси
0