“Қамчиқ” довони орқали темир йўл туннели ўтказиш якунланмоқда

© Пресс-служба АО «Узбекистон темир йуллари»"Қамчиқ" довонида темир йўл туннели қурилиши
Қамчиқ довонида темир йўл туннели қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узунлиги 19 км бўлган тунелда ковлаш ишлари якунланди. Яқин кунларда темир йўл ётқизиш ва пардозлаш ишлари бошланади.

ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Қурувчилар “Қамчиқ” довони орқали ўтгана темир йўл туннелинининг асосий ковлаш ишлари якунлашди, ҳозирги вақтда темир йўл ётқизиш ва пардозлаш ишлари кетмоқда, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон Темир йўллари” ўзининг расмий сайтида.

Анген-Поп электрлаштирилган темир йўл қурилиши доирасида Қамчиқ довони остидан ўтган, узунлиги 19 км бўлган туннел ковлаш ишлари якунланди. Туннел қзиш икки томондан бошланиб бир бирига уланиш билан якунланди.

Яқин кунлар ичида тунелда темир йўл рельслари ва бошқа коммуникациялар ётқизиш бошланади.  Қурилиш “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ ва Хитойнинг China Railway Tunnel Group компаниялари томонидан амалга оширилмоқда.    

Умумий узунлиги 123 км бўлган Ангрен — Поп темир йўлнинг асосий қисми – 104 км 2015 йил августида якунланган эди.

Янгиликлар лентаси
0