ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси делегацияси 15–16 ноябр кунлари Сеулда ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтадиган ҳамкорлик бўйича “Корея Республикаси–Марказий Осиё” 10-форумида иштирок этади, деб маълум қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Юбилей учрашувда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, мавзуларга оид сессияларда “электрон ҳукумат” ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган, дейилади хабарда.
Мазкур форум иқтисодиёт, ахборот-коммуникация технологиялари, қурилиш ва транспорт, фан, маданият, таълим, туризм соҳалари ҳамда Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида тажриба алмашишга йўналтирилган. Форум 2007 йилдан буён ҳар йили ўтказилади.