Ўзбекистон ИИВ сайлов арафасида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

© СтрингерМилиция автомобили
Милиция автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайлов округлари ва участкаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ички ишлар ходимлари, автотранспорт, алоқа ва бошқа техник воситалар етарлича миқдорда ажратилди

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Президентлик сайлови арафасида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда, деб маълум қилди ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов журналистларга. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда президентлик сайловига 14та сайлов округлари ташкил қилинди

"Сайлов округлари ва участкаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ички ишлар ходимлари, автотранспорт, алоқа ва бошқа техник воситалар етарлича миқдорда ажратилди. Сайлов участкаларига ёнғин ҳақида автоматик огоҳлантирувчи тизимлар ўрнатилди", — деди Турғунов.

У Ўзбекистон МСК сайлов варақалари ва бюллетенларини ҳамда овоз бериш натижалари ҳақидаги баённомаларни ташишда хавфсизликни таъминлашни ИИВ зиммасига юклаганини айтиб ўтди.

"Мазкур ҳужжат асосида ИИВ ва унинг маҳаллий бўлинмалари томонидан сайлов вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида тегишли ишлар олиб борилмоқда", — дея қўшиб қўйди Турғунов.

Президентлик сайловлари 4 декабрда бўлиб ўтади. МСК маълумотига кўра, Ўзбекистон Президентлигига сайловлар ўтказиш учун мамлакатда 9378 та сайлов участкаси тузилди, уларда 21,435 миллион нафар сайловчи овоз беради. Ўзбекистонда расман фаолият кўрсатувчи тўрт партиянинг барчаси сайловларда иштирок этиш учун кўрсатган номзодлар рўйхатга олинди.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов инсульт оқибатида вафот этди. Президентлик вазифасини вақтинча бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0