Ўзбекистонда президентлик сайловига 14та сайлов округлари ташкил қилинди

© Sputnik / Юрий Сомов / Медиабанкка ўтишСайлов қутиси
Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда президент сайловлари учун номзодларни илгари суриш 30 сентябрдан бошланади ва 20 октябрда якунланади.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. 15-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси(МСК)нинг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М. Абдусаломов олиб борди. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловлари учун 14та сайлов округлари ташкил этилганини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда МСК матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда президент сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда президентликка номзодларни кўрсатиш 30 сентябрдан бошланади
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури асосида пухта ҳозирлик кўрилаётгани таъкидланди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон республикаси президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон республикаси президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди.

Сайлов округлари рўйхати сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0