Бабаян ва унинг жамоаси ёхуд кореяликларни қандай енгиш керак

Oбуна бўлиш
Футбол блогери Евдоким Раимов муҳим саралаш учрашуви олдидан ўзбек футболчилари кореяликларни қандай қилиб тўхтатишлари мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритади

Sports.ru сайтидаги "Узбекская кухня" (Ўзбек ошхонаси) блоги муаллифи Евдоким Раимов Sputnik учун махсус

Доҳада Россия ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, мухлислар "оқ бўрилар" деб атайдиган Ўзбекистон терма жамоаси россияликларни 1:0 ҳисобида енга оларди, деган жиддий хулосага келдим. Бу ўртоқлик учрашуви бўладими, расмий ўйинми, аҳамияти йўқ.

Лекин Россия ва Ўзбекистон термаларининг йўллари буткул бошқа-бошқа.

Кичик ҳисобдаги бу ғалабалар энди ҳайратга солмаслиги лозим. Ўзбекистон термаси қўлидан келганича ўйнамоқда ва уни бошқаси эмас, айнан мана шу мураббий бошқармоқда. Ўзбекистон журналистлар оммаси терма жамоа атрофида кўп мулоҳаза юритиши тушунарли. Зеро миллий терма жамоа тақдирига ҳеч ким бефарқ эмас.

Иордания билан бўлган баҳс жамоа таркиби борасида катта кашфиёт бўлди. Биринчи кўзга ташланган нарса – бу майдонда Россиянинг "Оренбург" жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афониннинг майдонда пайдо бўлиши бўлди. Уни анчадан буён Ўзбекистон термасига мўлжаллашаётганди. Афонин терма жамоада охирги марта ўйнаганига ҳам анча бўлганди. Агарда ўтган йили Миллий футбол лигасида (МФЛ — Россиядаги олий лигадан кейин турадиган иккинчи футбол лигаси — таҳ.) тўп сурган Афонин терма жамоа скаутлари назарига тушмаган бўлса, бу йил унга тез-тез эътибор қаратилди. "Оренбург"нинг ўйинларини эса ўзбек ишқибозлари ҳам диққат билан кузата бошлашди.

Иордания билан баҳсда терма жамоага чақирилган Вадим ўзини яхши томондан кўрсатди. Ҳимояда фаол қатнашди, Одил Аҳмедовга тўп узатиб, гол ҳаммуаллифига айланди. Алоҳида қайд этиш жоизки, у Отабек Шукуров билан жуда яхши тандем ҳосил қилди, ҳар икки футболчи ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда бир-бирларини тўлдириб туришди.

Футбол. Пенальти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек футболи юлдузлари – уйинчилар, мураббийлар, судялар

Дарвоқе, Шукуров, шу куни термадаги энг кучли учрашувларидан бирини ўтказди. Камчиликлар ҳам етралича бўлди. Масалан, таянч зонаси бир лаҳзага парокандаликка юз тутди, ҳимоячилар эса иорданияликлар ҳужумини очиқчасига ўтказиб юборишлари оқибатида гол урилди. Яхшиямки, ҳакам "ўйиндан ташқари ҳолат"ни қайд этди.

Куни кеча Жанубий Корея билан ўйинни ярим ҳимоячи Азиз Ҳайдаров ўтказиб юбориши маълум бўлди. Самвел Бабаян олдида бир нечта вариантлар бор. Улар орасида энг яхшиси —Аҳмедов—Афонин жуфтлиги, лекин бу тандем ҳужум салоҳиятини сезиларли равишда тушириб юборишини ҳисобга олиш лозим, зеро жамоада Аҳмедовдан кўра ижодкорроқ бошқа ярим ҳимоячи йўқ. Мазкур ҳолатда Отабек Шукуров энг яхши номзод бўлади, Аҳмедов эса ўз навбатида олдинроқда ўйнайди. Албатта, Афонин—Шукуров жуфтлигининг бирга тўп сурмаганлиги кўзга яққол кўринади, бунинг устига равиб ҳам аллақандай Малайзия эмас. Аммо Шукуров тобора очилиб бораётганини инобатга олиш керак, сўнгги баҳсда эса у жарима ва бурчак зарбаларини ҳам амалга оширди.

Агарда барча таянч ярим ҳимоячиларини таҳлил қилиб чиқадиган бўлсак, Афонин рақиб ҳужумини бузишда жуда фойдали эканлигини қайд этиш жоиз. У буни МФЛда муваффақиятли уддалади (ўтган мавсумда лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб эътироф этилди) ва Россия футбол премьер-лигасида (РФПЛ) ҳам қойилмақом амалга оширмоқда. Буни жорий мавсумдаги қоида бузишлар статистикаси ҳам тасдиқлайди. Одатда швед Понтус Вернблум ҳамда ростовлик Калачев ва Гацканлар Россия футболининг суяксиндирарлари деб ҳисобланишарди. Бироқ бу йил ҳаммаси бир оз ўзгарди. РФПЛ "Спартак"нинг бразилиялик ўйинчиси Фернандо ва… Вадим Афонин энг кўп қоида бузишган.

"Оренбург"га кучли рақибга қарши иккинчи рақамда ўйнай оладиган Роберт Евдокимов мураббийлик қилади, унинг жамоаларининг ("Оренбург" ҳам, КамАЗ ҳам) қайсарлиги эса шу даражадаки, РФПЛга техника эмас, куч эвазига тўп сурадиган жамоа қаердан келиб қолганлигини тушунмай ҳам қоласан. Хуллас, тан олиш лозим: Афонин барқарор ўйнолмайдиган Мусаев ва тажрибасиз Соҳибовлардан кўра яхши вариант. Шукуровга эса Россиядаги агентлик контораси томонидан қизиқиш билдирилмоқда ва у тез орада Элдор Шомуродов ортидан бирорта Европа чемпионатига ўтиб кетиши мумкин.

Ҳимоя ҳам маълум хавотир уйғотди, лекин қайд этиш керакки, Самвел Бабаян Иордания билан бўлган учрашувда ўз устуворликларини аниқлаб бўлди. Ислом Тўхтахўжаев асосийда ўйнамайди. Марказий ярим ҳимоячилар Кримец—Исмоилов жуфтлиги соғлом ҳолатда, ўнг қанотда эса Даврон Ҳошимов ишончли тўп суради. Агарда бирор ғайритабиий ҳодиса юз бермаса, майдонга Денисов—Кримец—Исмоилов—Ҳошимов чиқади.

Ўзбекистон футболчилари - Sputnik Ўзбекистон
Интернетда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси танланади

Ҳужумчилар алоҳида эътиборга молик. Сўнгги пайтда Александр Гейнрих иккинчи таймда қутқарувчи голлар урмоқда. Лекин Гейнрих бўлмаса ва жамоа ортда бораётган бўлса нима бўлади? Игор Сергеев кескин ҳужумларни амалга ошириши, фаол қанотлар эса унга ёрдам бериши тушунарли. Ҳақиқатда эса ҳаммаси бир оз бошқача кечади. Сергеев ҳам доим ҳам рақиблар ҳимоясини саросимада ушлаб тура олмайди, лекин тўпсиз ҳам жуда яхши ўйнайди ва керакли вазиятни кута олади ҳамда шерикларининг тўп узатишларига шай туради. Сергеев иорданияликлар дарвозасига гол уриб ўзининг термадаги "қуруқ" сериясига ва ишқибозларнинг ҳазиллари қаҳрамони бўлишига чек қўйди. Рақиб жамоаси энг оптимал таркиб бўлмаса-да, Сергеевга Жанубий Кореяга қарши ўйинда осон бўлмайди, лекин бу шундай онларки, биргина муваффақиятли учрашувлар орқали кейинги ярим йилдаги муваффақиятсизликларни ювиб юбориш мумкин.

Кореяликлар жуда юқори техникали ва кучли, уларнинг кўп ўйинчилари тезкор ўйин ўйналадиган Европа чемпионатларида қатнашадиларки, бундай ўйинларни Ўзбекистоннинг уч нафар футболчиси қатнашадиган РФПЛда ҳам кам кўрамиз. Яна бир бор мана шундай деб ёзаман деб ўйламайман, лекин ёзаман. Сешанба куни жамоа ўзининг одатий футболини намойиш этиши керак. Сермаҳсул эмас, лекин очко келтирадиган. Ҳозирги ўйинчилар билан буни уддаласа бўлади- буни ҳамма жуда яхши тушуниб турибди. Мазкур ҳолатда қўрқмасдан уч очко учун ҳаракат қилиш керак, дуранг учун эмас.

Тренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Самвел Бабаян: Миллий терма жамоа таркибини мураббийлар штаби аниқлайди

Рақиб мураббийи Ули Штилике "Ўзбекистоннинг ўйини ўзгармас эканлигига" ишонса ишонаверсин. Факт фактлигича қолади — ҳозир ва ниҳоят кореяликларни енгиш учун энг қулай фурсат. Мезбонларнинг бир нечта етакчи ўйинчилари бўлмайди, мураббий ўзига жуда ишоняпти, жадвалда эса Корея анчадан буён илк марта Ўзбекистондан пастда турибди.

Айтганча, кўпчилик бутунлай унутиб қўйган: Самвел Бабаяннинг — мураббийнинг вазифаси мақсадга эришиш. Ҳар қандай қонуний йўл билан.

Ва Ўзбекистон термаси рақибларини йигирма етти марта 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратмайдими, буниси муҳим эмас. Самвел Бабаянга — мураббийга натижа керак, ўйин сифати эмас. Шуниси аниқки, агарда натижа бўлмаса, унинг аслида мураббий ҳам эмас, менежер эканлигини ёдга олиб бошқаларга нисбатан кўпроқ танқид қилишади.

Яширмайман, аксарият мухлисларнинг бош мураббийга берадиган саволлари бор. Муҳим қарорлар чиқаришда "Пахтакор"га ён босиш, жамоа сардори ва асосий дарвозабонининг ўзгариши, зерикарли футбол ва унинг интервьюларда айтган сўзларининг амалдаги ҳаракатларига  мос келмаслиги. Лекин айтинг-чи, агарда у бўлмаса ким?

Муаллифнинг фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

Янгиликлар лентаси
0