Тадбиркорлар Интернет орқали давлат рўйхатидан ўтади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишТадбиркор иш устида
Тадбиркор иш устида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келаси йилдан бошлаб тадбиркор субъектларни давлат рўйхатида ўтказиш ва ҳисобга қўйиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Келаси йилнинг 1 апрелидан бошлаб тадбиркорларни рўйхатга олиш 24 соат давомида тўхтовсиз равишда ЯИДХП орқали амалга оширилади, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

С - Sputnik Ўзбекистон
Парпиев: 2017 йилда тадбиркорларни текшириш бекор қилинади

Ҳукумат томонидан 2016 йилнинг 28 октябрида қабул қилинган "Тадбиркорлик сутъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш ҳақида"ги қарорга кўра, банклар, кредит бюролари ва нодавлат ва нотижорат ташкилотлардан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш —  24 соат давомида узулуксиз равишда  ЯИДХП орқали амалга оширилади.

Қарорда айтилишига кўра, банк ҳисоб рақамларини Интернет орқали  бошқариш, электрон тўловлар амалга ошириш учун фойдаланувчининг ЯИДХПда  мавжуд бўлган шахсий кабинети ва тадбиркор субъект кабинетлари орқали амалга оширилиши керак.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари ҳамда Марказий банкка Интернет тармоғи орқали электрон тўловлар амалга ошираётган ташкилотларга ёрдам кўрсатиш топширилган.

Ҳукумат тегишли муассасаларга мавжуд бўлган қонунларга тадбиркорлик субъектларидан рўйхатга олиш учун керак бўладиган ҳужжатларни бекор қилувчи ўзгаришлар рўйхатини ишлаб чиқиш топширилди. Шунингдек тақдим этиладиган ҳужжатларни нотариал тасдиқдан ўтказиш ҳақидаги талаб ҳам бекор қилинадиган бўлди.

Шунингдек, Интернет орқали рўйхатдан ўтганда, тадбиркорлик субъектлари икки баравар кам давлат божи тўлайдиган бўлди.

Янгиликлар лентаси
0