ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Миллий Солиқ қўмитаси раҳбари пойтахтдаги "Истиқлол" саройида бўлиб ўтган мажлисда сўзлаган нутқида солиқдан қочишга уринаётган таюбиркорлар ҳужжатларини шахсан ўзи Прокуратурага топширишга ваъда берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Мен барчани огоҳлантириб қўймоқчиман, солиқ тизимидан ташқарида қолишга уринаётган тадбиркорлар ҳужжатларини шахсан ўзим прокуратурага олиб бориб, уларни жиноий жазога тортишни талаб қиламан, буни амалга ошириш анча мушкул бўлишига қарамасдан", — деди Парпиев.
Мажлисда қатнашган тадбиркорларга қонунга киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш учун амалга оширилаётган бизнес иқлими ва суд-ҳуқуқ тизимлари соҳасидаги ислоҳотларнинг моҳияти тушунтириб берилди.
Солиқ қўмитаси раҳбари иштирокчилар диққатини 2015-2016 йилларда тадбиркорлар томонидан давлат ғазнасига 225 миллиард сўм миқдорда солиқлар тўланмай қолганини, савдо ва хизматлар соҳасида 35 млрд сўмлик чеклар берилмаганини ва банкларга 71 млрд сўм пул келиб тушмаганини ҳам айтиб ўтди.
Ботир Парпиев Солиқ тизимида қонунчилк доирасида ишлаётган тадбиркорларни шахсан ўзи ҳимоя қилишни ваъда берди.
Солиқ раҳбари айтишига кўра, Ўзбекистонда йилига режадан ташқари 4 мингта текширувлар 1,5 минг қарши текширувлар ўтказилган. Текширувлар натижасида 200 корхоналар фаолияти тўхтатиб қўйилган.
Парпиев бундан буён тадбиркорларнинг текширувлар билан боғлиқ барча харажат ва муаммолар ўтмишда қолганини айтиб ўтди. 2017 йилдан бошлаб солиқ органлари томонидан бизнес устидан олиб борилаётган текширувларнинг барча турлари бекор қилинади. Бундан буён текширувлар фақат юридик шахслар фаолияти бекор қилинганда ёки ўзга жисмоний ва юридик шахслар қонунбузарлик ҳақида қилган мурожаати асосида олиб борилади.
Ўзбекистон иқтисодиётида ўрта ва кичик бизнес кундан кун муҳимроқ рол ўйнамоқда.Давлат раҳбарияти, хусусан президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бизнес учун барча имкониятларни яратишга алоҳида эътибор бермоқда.
Мирзиёев томонидан яқинда имзоланган қарор тадбиркорларга бизнесда янги имкониятлар яратиш билан бир қаторда, мамлакат парламенти ҳузурида ларни ҳимоя қилувчи янги муасса ташкил қилишни ҳам ўз ичига олган.