ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хитой ТИВ раҳбари Ван И билан учрашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Одатдагидек очиқ ва дўстона муҳитда бўлиб ўтган суҳбат давомида, Ўзбекистон ва Хитойнинг босқичма – босқич ривожланиб бораётган муносабатлари ва стратегик ҳамкорлиги қайд этилди”, — дейилган Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Хитой Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкорларида бири бўлиб, икки мамлакат орасидаги савдо муносабатлари ҳажми 4 миллиард доллардан ошган, Ўзбекистонга жалб қилинган Хитой сармоялари ва кредитлари ҳажми эса – 6,5 миллиард доллардан ошган.
Учрашувда шунингдек, икки мамлакат раҳбарияти орасида доимий равишда ўтказилаётган суҳбатлар ўта муҳим ўрин тутиши иккала томондан ҳам қайд этилди. Хусусан, 2017 йил давомида ҳам мамалкат раҳбариятларининг яна бир учрашуви ўтказишга келишиб олишди.
Хитой ТИВ раҳбари Ўзбекистонда ўзининг ҳамкасабаси Абдулазиз Камилов билан учрашди ва Самарқандга ташриф буюрди. Самарқандда Ван И Ўзбекистон биринчи президенти Ислов Каримов қабрини зиёрат қилди.