ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Трамп Сурия можарисини ҳал қилиш учун Россия билан иттифоқ тузиш режаси борлиги туфайли, Буюк Британия дипломатик кризисда, деб хабар қилмоқда РИА Новости The Telegraph нашрига асосан.
Британия Ташқи ишлар вазирлиги келаётган бир неча ой давомида Трампни Сурия президенти башар Асадни ҳукуматдан четлатиш сиёсатига кўндирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин номзод Дональд Трамп Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида, Сурияда ИД террорчиларига қарши курашиш керак, президент Асадга қарши эмас деб хабар қилган эди.
Британия ТИВ ходимлари фикрига кўра ташқи сиёсат борасида Трампнинг фикрини ўзгартириш "ўта мураккаб" иш бўлади, лекин Лондон ўз нуқтаи назарини ўзгартиришни истамайди.
"Сурия келажагида Асадга ўрин йўқ, бунга бизнинг ишончимиз комил. Унинг қўлида 400 минг кишининг қони бор", — деб ТИВ вакили сўзларини келтиради нашр.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 8 ноябр куни бўлиб ўтган президент сайлови, америка эстеблишменти ва НАТОнинг Европадада ҳамкорлари учун катта "сюрприз" бўлди. ОАВлар бор имконияти билан қўллаб-қувватлаган ва "Google"нинг "ёқимтойи" бўлган Хиллари Клинтон ютқизиб қўйди. Энди бўлса, АҚШнинг НАТОдаги ҳамкорлари улар хохлаган ишни амалга оширишни истамайдиган президент билан қандай муносабатда бўлишни билмай, оёғи қуйган товуқдек питирлашга тушган.