Камилов: Хитой билан стратегик шерикчилик Ўзбекистонда юқори баҳоланади

© U.S. DEPARTMENT OF DEFENSEЎзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
12 ноябр куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Хитой ТИВ раҳбари билан учрашди, музокаралар сўнгида ОАВ вакиллари олдида нутқ сўзлади

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар давомида Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинган.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири жаноб Ван И ва у бошчилигидаги делегацияси аъзоларини қутлашдан бағоят мамнунман.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Жаноб Ван Ининг Ўзбекистонга ташрифини фаол сиёсий мулоқотнинг изчил давоми, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини батафсил ва холисона баҳолаш учун, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиш ҳамда икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг муайян истиқболли йўналишларини кўриб чиқиш учун яна бир имконият деб биламиз.

Ўзгармас тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат, қўллаб-қувватлаш ва ички ишларга аралашмаслик тамойилларига асосланган Хитой билан стратегик шерикчилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари Ўзбекистонда юқори баҳоланади.

Биз Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бевақт оламдан ўтиши муносабати билан Хитой раҳбарияти томонидан кўрсатилган далда ва эътибор учун миннатдорчилик билдирамиз. Бугун жаноб Ван И Самарқандга бориб Ўзбекистон Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бундан биз бағоят миннатдормиз.

Жаноб Ван И билан анъанавий очиқ ва қизғин муҳитда бўлиб ўтган муфассал ва самарали музокаралар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи кўп томонлама халқаро ташкилот ва институтлар доирасидаги, биринчи навбатда БМТ ва ШҲТ шаклидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларнинг ўхшаш ва мувофиқлигини кўрсатди.

Эксперт: Ўзбекистон Хитой учун — Марказий Осиёдаги муҳим устун
Биз яна бир бор хитойлик ҳамкасбларимизга Ўзбекистоннинг Хитойга нисбатан ташқи сиёсатининг изчиллигига, Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда жорий йилнинг июн ойида имзоланган ва мамлакатларимиз муносабатларини ҳар томонлама стратегик шерикчилик даражасига кўтарган Қўшма баёнот руҳи ва тамойилларига содиқлигини кўрсатдик.

Ўзбекистон яна бир бор Хитой раҳбариятининг давлат яхлитгини ҳимоя қилиш, Тайван ва Тибет масалалари ҳамда "уч бало" – терроризм, экстремизм ва сепаратизм кучларига қарши кураш бўйича принципиал сиёсатини қатъий ва доимий қўллаб қувватлашини таъкидлади.

Биз Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ва дунёнинг геосиёсий жиҳатдан муҳим ҳисобланадиган ушбу минтақасида барқарор ривожланишнинг мураккаб ва узоқ муддатли вазифаларини амалга ошириш бўйича умумий қарашларимизни тасдиқлаб, минтақавий хавфсизликнинг барча муаммолари мажмуи бўйича мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини яна бир бор тасдиқладик.

Самарали иқтисодий, энергетик, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда умумминтақавий аҳамият касб этадиган лойиҳа ва дастурларини илгари суриш ва амалга оширишни рағбатлантириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Пленарное заседание в рамках ПМЭФ 2015 - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Ўзбекистон Каримов бошлаган йўлдан боришда давом этишига ишонч билдирди
Шубҳасиз, маданий ва гуманитар ҳамкорлик, жумладан таълим ва туризим соҳаларидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бизларнинг дўст халқларимиз манфаатларига мос келади.

Сўзим сўнгида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган ҳамда мамлакатимиз ва халқимизга самимий илиқ муносабат кўрсатаётган Хитой Халқ Республикаси Республикаси Ташқи ишлар вазири жаноб Ван Ига ўзимнинг улкан ҳурматимни яна бир бор ифода этмоқчиман.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Янгиликлар лентаси
0