Ҳотамжон Кетмонов - ёшлар учун жон куйдирувчи сиёсатчи

© Foto : пресс-служба НДПУХалқ-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов
Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳотамжон Кетмонов меҳнат фаолиятини 1993-йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 28-сонли ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов 1969-йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган.

Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий, 1993-йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатган.

Ҳотамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳотамжон Кетмоновнинг сайловолди дастури
Меҳнат фаолиятини 1993-йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 28-сонли ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1995-2004-йилларда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2004-2013-йилларда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.
Бу даврда Хатамжон Кетмонов вилоятда жамоат ташкилотларини ривожлантириш, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини эчишда уларнинг ролини ошириш учун зарур шароитларни яратиш бўйича амалий чораларнинг ҳаётга татбиқ қилинишида фаол иштирок этди.

Унинг бевосита иштирокида вилоятда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол ривожлантириш, ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онгини юксалтириш, фуқаролик бурчларини англашлари йўлидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

2013-йилда Хатамжон Кетмонов Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди.

Ўзбекистон ХДПдан Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳотамжон Кетмонов: ЕОИИ ҳозирча жозибадор ташкилот эмас
Ўтган давр мобайнида партиянинг марказда ва жойлардаги кадрлар салоҳиятини сезиларли даражада оширди, партия электоратини ўйлантираётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни эчишда партия ташкилотларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари билан ҳамкорлигини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширди.

2014-йилда у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.

2015-йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Янгиликлар лентаси
0