Эксперт: Трамп Ўзбекистон ва Тожикистонда ковбойларча иш тутмайди

© AFP / DOMINICK REUTERАҚШдаги сайловлар
АҚШдаги сайловлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон жамоатчилиги АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг аста-секин ўзига келмоқда. Бозорлар тикланяпти, давлат раҳбарлари Трампни табриклашяпти, экспертлар эса унинг келгуси фаолияти ҳақида тахминлар билдиришмоқда

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Россиянинг халқаро масалалар бўйича кенгаши эксперти Илья Кравченко Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида Дональд Трамп Марказий Осиёдек мураккаб минтақа ҳақида албатта тасаввурга эга эканлигини қайд этди.

"У Марказий Осиёда АҚШнинг таъсирини қандай ёйиши ҳақида ҳеч ким билмайди. Ҳеч бўлмаганда 20 январга қадар кутиш лозим. Тўғрироғи, давлатларнинг ишларига фаол аралашувлар, ошкора босимлар бўлмайди, "юмшоқ куч" қўлланилади. Трамп — бизнесмен, у соф сиёсатчи эмас. "Самовий жанглар"и билан танилган актёр Рональд Рейганни эсланг. Улар сиёсатчилар авлодидан эмас, улар консерваторлар. Унинг ҳамма нарсага ўз қараши бўлади", — дейди Илья Кравченко.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп президент бўлса бошқа давлатларда демократия ўрнатмасликка ваъда берди

АҚШ Хитой ва Россия ҳеч қачон Марказий Осиёдан кетмасликларини англаб етганига унинг ишончи комил, шунинг учун АҚШ таъсир ўтказишнинг янги йўлларини излайди, лекин ҳозирча бу қандай йўл бўлишини айтиш қийин.

"Келинг, Трамп ҳарбий академияни битирганини ёдга олайлик, у интизом тарафдори. Шу билан бир вақтда у классик ковбой эмас. Ва у Ўзбекистон, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ковбойларча иш тутмайди.

Унинг жамоаси фақат республикачилардангина иборат бўлмайди, зеро улар билан қарама-қаршиликлари бор, уларнинг аксариятини ички партия сайловларида мағлуб этган. Трампни конгресс ва турли аналитик марказлар қўллаб-қувватлайди, у ўз фаолиятида ўшаларга таянади", — дейди эксперт.

Шу билан бирга, Илья Кравченконинг айтишича, АҚШнинг Марказий Осиёдаги, айниқса Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги жангариларга таъсирига ортиқча баҳо бериб юбормаслик керак.

"Америкаликлар Тожикистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига таъсир кўрсатиш учун ҳар доим террорчилардан фойдаланишлари бўлмаган гап. Марказий Осиёнинг заифлашган давлатлари, жумладан заиф Россия ҳам ҳеч кимга керак эмас. Уларга осойишта минтақа керак. Аёнки, Трамп маъмурияти иқтисодий таъсирдан фойдаланади. Улар самолёт, танк ва бевосита ҳарбий аралашувдан кўра пулнинг таъсири самаралироқ эканлигини тушуниб етишди", — таъкидлади Илья Кравченко.

Эслатиб ўтамиз, 8 ноябр куни АҚШда бўлиб ўтган сайловларда республикачи Трамп ғалаба қозониб АҚШнинг 45-президентига айланди.

Янгиликлар лентаси
0