Оқ-Жарда бўри ёш болага ҳужум қилди

© Sputnik / Олег Ласточкин / Медиабанкка ўтишБўри
Бўри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мактаб ўқувчиси бўри ҳужумидан сўнг, касалхонага ётқизилган. Боланинг отаси йиртқични милтиқ ёрдамида отиб ўлдирган

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Қирғизистоннинг Норин вилояти, Қўчқор тумани, Оқ-Жар қишлоғида ёввойи бўри мактаб ўқувчисига ҳамла қилган, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон.

Ҳодиса 8-ноябрь, сешанба куни Оқ-Булун участкасида рўй берган.

Шоқоллар қабрларни ёриб кетмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шов-шув: шоқоллар Ўшда қабрларни ёриб, қолдиқларни еб кетмоқда
"Соат тахминан 16.00 атрофида тўртинчи синф ўқувчиси ўз уйидаги сарой олдида ўйнаб юрган бўлган. Кутилмаганда бўри болакайга ҳужум қилган, болани тишлаб ташлаган. Ота йиртқични кўриши билан, уйидаги милтиқ ёрдамида уни отиб ўлдирган", — деб хабар қилган Қирғизистон ФВВ матбуот-хизмати.

Болакай айни вақтда тумандаги касалхонанинг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Ўлдирилган жонивор экспертиза учун Республика Ветеринария ва фитосанитария инспекцияси лабораториясига юборилган. Натижалар ҳозирча номаълум.

Янгиликлар лентаси
0