Ўзбекистонда янги электр узатиш линияси қурилиши бошланди

© Flilckr / Ian MuttooЭлектр узатиш линияси
Электр узатиш линияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилаётган электр узатиш тармоқлари электр энергиясини Ўзбекистон шимоли-ғарбидан мамлкат жанубидаги Самарқанд, Бухоро ва Сирдарё вилоятларига узатишни назарда тутган.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. “Ўзбекэнерго” мамлакат шимоли-ғарбида янги, қиймати 225 млн $ бўлган юқори вольтли электр узатиш тармоғи қуришга киришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Бундан олдин технилогик ускуналарнинг биринчи партияси сотиб олиш учун тендер эълон қилинган эди. Ҳозир умумий қурилиш ишлари бошланди, Ускуналар еткизиб бериш келаси йилнинг апрель-май ойларидан бошланиши мумкин”, — деди компания вакили.

Лойиҳа узунлиги 364 км бўлган юқори вольтли электр узатиш таомоғи қурилишини назарда Тутган бўлиб, у Тахиаташ ИЭСини “Хоразм” ва “Элликқалъа” подстанциялари билан улайди.  Ундан ташқари Қорақалпоғистон ва Хоразмда яна уч подстанция қуришни кўзда тутган.

Электр тармоғини таъмирлаш - Sputnik Ўзбекистон
Охирги 15 йил давомида Ўзбекистонда электр тармоқларининг узунлиги 38,2 минг кмга кўпайди.

Қурилаётган электр узатиш тармоқлари электр энергиясини Ўзбекистон шимоли-ғарбидан мамлкат жанубидаги Самарқанд, Бухоро ва Сирдарё вилоятларига узатишни назарда тутган. Лойиҳани амалга ошириш муддати тўрт йил.

Қурилиш ва асбоб ускуналар Осиё тараққиёт банки кредити (150 млн $) ва Ўзбекистон ҳукумати маблағи (105 млн $) эвазига амалга оширилади.

Узатиш линиялари қуриш билан бир вақтда Тахиаташ ИЭСи ускуналари ҳам янгиланади. Ушбу мақсадга 678,2 млн $ маблағ ажратилган. ИЭС ускуналарини янгилаш билан бир вақтда, қуввати 230-280 МВт бўлган яна икки янги буғ қурилмаси қурилиш назарда тутилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон электр энергияси тармоғида 45 электростанция мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қуввати 12,5 МВтни ташкил қилади. Ушбу қувватнинг 12,1 МВти “Ўзбекэнерго” тизимидаги электр станциялари томонидан, қолганлари эса кичик автоном ёки гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0