Тошкент, 21 авг – Sputnik. "Узбекэнерго" акциядорлик жамияти электр энергия мажмуаларини қайта қуриш ва янгилаш бўйича қилинган ишлар натижасини эълон қилди — хабар берди “Жаҳон” АА.
Охирги 15 йил давомида Ўзбекистонда 2,5 миллиондан зиёд одамлар электр тармоғига уланди. Иқтисод соҳаларида электр қувватидан фойдаланиш 445,6 миллион киловат/соатга ўсди. Электр тармоғларининг умумий узунлиги 38,2 минг километрга ўсди.
"Узбекэнерго" 2020 йилга қадар 19 электр станцияларни замонавийлаштиришни режалаштирган. Ушанда қўшимча 450 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади.