Швыдкой: Охирги 25 йилда биз турли мамлакатларда яшашга кўникдик

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишМихаил Швыдкой
Михаил Швыдкой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўз мамлакатига, ўз маданиятига эга бўлиш — бу жудаям яхши. Шу билан бир вақтда ривожланиш учун халқаро ўқиш ва иш тажрибаси ҳам сувдек зарур - Швыдкой.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ушбу кунларда Москвада бўлиб ўтаётган "МДҲга 25 йил: Ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва ривожланиш" форумида Россия президентининг Халқаро Маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швыдкой сўзга чиқди. Қуйида унинг нутқидан лавҳа келтирамиз. 

Бугун 25 ёшга тўлган ёшлар ҳеч қачон Совет Иттифоқида яшамаган ва уларда бизда бўлгани каби носталгия туйғуси йўқ. Бизларга ҳеч нарса тушунтириш керак эмас, чунки биз ҳаммамиз бир хил қўшиқлар куйлаганмиз, китоблар ўқиганмиз, бир хил театрларга борганмиз, биз ягона мамлакатда яшаганмиз.

Қрим, Ялта - Sputnik Ўзбекистон
Қримнинг Россияга қўшилиши МДҲнинг барча аъзолари учун фойдали - сиёсатчи

Кунларнинг бирида турли мамлакатларда уйғонганимизда, бу мен учун муаммо бўлган. Мен нега Белгород ва Харков орасида чегара пайдо бўлганини ва у ерда паспортимни кўрсатишим кераклигини тушунмасдим. Ўйлайманки, менинг ёшимда бўлган кишилар учун охирги 25 йил осон кечмади.   

Ушбу давр ичида биз ҳар хил мамлакатларда яшашни ўргандик. Бу анча мушкул иш бўлди. Чунки сен одатдагидек, ўз эски дўстларинг, танишларинг олдига келганингда, олдинги таниш жойлар ўзга мамлакатга айланиб, у ердаги тартиб қоидалар ва қонунлар ўзгарган ва бунга кўникиш анча мушкул бўлди.    

Лекин биз охирги 25 йил шунга ўрганишга ҳаракат қилдик ва кўникдик, чунки биз ўз биродарларимиз орасида яшаймиз, лекин шу билан бир вақтда ҳамма ўз мустақил мамлакати ва ўз қизиқишларига эга бўлди. Дунё ўзгарди, буни тўғри тушуниш керак. Ҳамкорлик қилиш учун турли янги хил, ва янги жуғрофий йўналишларда кенг имкониятлар очилди.

Бундай шароитда ёшлар учун янги-янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бу борада ЕОИИ ва МДҲ миқёсида ҳам ёшлар учун жуда кенг (ўқиш ва ишлаш) имкониятлари пайдо бўлган. Такроран айтаман, ўз мамлакатига, ўз маданиятига эга бўлиш — бу жудаям яхши. Шу билан бир вақтда ривожланиш учун халқаро ўқиш ва иш тажрибаси ҳам сувдек зарур.

Михаил Швыдкой: в последние 25 лет мы учились жить в разных странах
Янгиликлар лентаси
0