Қримнинг Россияга қўшилиши МДҲнинг барча аъзолари учун фойдали - сиёсатчи

© Sputnik / Alexey MalgavkoҚрим, Ялта
Қрим, Ялта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қримлик сиёсатчининг фикрига кўра, Ярим оролининг Россия таркибига қўшилиши бутун МДҲ мамлакатлари хавфсизлиги учун ўта мумҳимдир.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik, Антон Курилкин. Москвада “МДҲга 25 йил: Ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва ривожланиш” мавзусида бўлиб ўтаётган форумда Ҳамдўстликнинг охирги 25 йилдаги фаолияти ва истиқболлари муҳокама қилинмоқда.

Қрим Республикаси Вазирлар кенгашининг раиси ўринбосари Георгий Мурадов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан мулоқотда бўлиб, Ярим оролнинг Россияга қўшилиши борасида ўз фикрии билдирди.

“Биз, барча МДҲ давлатлари бир нарсани аниқ ва равшан тушуниб олишларини истаган бўлар эдик, Россиянинг мустаҳкамланиши – бу бизнинг ҳамкорлигимиз негизи бўлган Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг ва бутун МДҲнинг мустаҳкамланишидир”, — деди сиёсатчи.    

Мурадовнинг сўзларига қараганда, МДҲ мамлакатлари биргаликда кўплаб қийинчиликлардан ўтишган, ва келажакда ҳам биргаликда шундай қийинчиликлардан ўтишлари мумкин ва Қримнинг Россия таркибига қўшилиши – Ҳамдўстликнинг барча мамлакатлари учун фойдалидир.

“Қримнинг Россия таркибига қўшилиши МДҲда эҳтиёткорлик билан қабул қилинмаслиги керак, чунки бу МДҲнинг барча мамлакатлар учун фойдалидир. АҚШ ўз режаларини амалга ошириб, Севастополда НАТО ҳарбий базаларини жойлаштирганида, бу ҳаммамизнинг хавфсизлигимизга таҳдид солган бўлар эди. Лекин Қрим халқи ва Россия бунга йўл қўйишмади. Бу албатта барчамиз учун фойдалидир”, — деди Мурадов.

Сиёсатчининг фикрига кўра, бугунги кунда МДҲ давлатлари орасида Қримга қизиқиш ортиб бормоқда. Асосан бу туристик ва ижтимоий мавзулардаги қизиқиш бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қрим ярим ороли Россия Федерацияси таркибига 2014 йилда Украинада бўлган давлат тўнтарилишидан кейин амалга оширилган эди. Ўшанда Қрим ярим ороли ва Севастополда бўлиб ўтган умухалқ референдумида, аҳолининг 96,77 % Россия таркибига кириш учун овоз берган эди. Шундан кейин АҚШ ва Ғарб мамлакатлари Россияга нисбатан турли санкциялар қўллаб душман сиёсати олиб боришга ўтган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0