Йилдирим қурдлар ортида турган ЕИга ўз "саломини" йўллади

© AFP / ADEM ALTANТуркия Бош вазири Бинали Йилдирим
Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз сизлардан террорчиларни қўллаб-қувватлашингизни эмас, балки, сизнинг келажагингизга катта зиён етказиши мумкин бўлган ушбу разил ташкилотга қарши овоз беришингизни кутмоқдамиз", деб баёнот қилган Туркия Бош вазири

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Туркия Бош вазири Европа Иттифоқини турк адлиясига қарши эмас, балки Қурдистон Ишчилар партиясига қарши курашишга чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Анқарадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Қурдлар вакили Эрдўғоннинг таъкидидан ҳайратини яширмади
"Европа давлатлари Туркия адлиясига эмас, балки Туркияда таъқиқланган Қурдистон Ишчи партиясига ҳамда Анқара томонидан 16 июлга ўтар кечаси уюштирилган ҳарбий исёнда айбдор деб эълон қилинган мухолифатчи тарғиботчи Фатхулла Гюленга қарши курашмоғи лозим", — деб таъкидлади Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим.

Сал олдин ЕИга аъзо мамлакатлар етакчилари Анқара томонидан қурд демократик партиясидан бўлган депутат ва журналистларнинг ҳибсга олинишига қарши кескин танқид билан чиқиш қилган эдилар.

"Қурдистон Ишчилар партияси(ҚИП) ҳамда Фатхулла Гюлен ташкилотига ўхшаш тузилмалар икки миллиард долларга яқин даромадга эга эканликларини эслатиб ўтмоқчиман. ҚИП ортида турган европалик биродарларимизга ўз саломимни етказмоқчиман. Туркия адлиясига қарши курашишни бас қилинглар, яхшиси Қурдистон Ишчилар партиясидан бўлган оғуфурушларга қарши бирор чора кўринглар — ахир улар сизларнинг ёшларингизни заҳарламоқда, уларнинг асосий мақсади ҳам шу", — деб айтган Йилдирим Адолат ва тараққиёт партияси парламент фракцияси олдида чиқиш қилар экан.

"Биз сизлардан террорчиларни қўллаб-қувватлашингизни эмас, балки, сизнинг келажагингизга катта зиён етказиши мумкин бўлган ушбу разил ташкилотга қарши овоз беришингизни кутмоқдамиз", деб қўшимча қилган Туркия Бош вазири

Янгиликлар лентаси
0