ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik, Лидия Исамова. Тожикистон парламенти юқори палатаси аъзолари сешанба куни халққа содиқ бўлишга қасамёд қилдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости халқаро ахборот агентлиги мухбири.
Биринчи бўлиб, Тожикистон Конституциясига қўлини қўйган ҳолда мамлакат парламенти юқори палатаси спикери Махмадсаид Убайдуллоев қасамёд келтирди, дейилади хабар матнида.
Сенаторлар, халқ ва давлат манфаатлари улар учун ҳар нарсадан устун бўлиши, қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда ҳалоллик асосида иш кўришга онт ичганлар. Улар шунингдек, ўз фаолиятларини Тожикистон Конституцияси ва қонунлари асосида амалга оширишга, ҳамда ўз билим, куч ва тажрибасини мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга, миллий бирдамликни мустаҳкамлашга ҳамда инсон ҳақ-ҳуқулари ва эркинликларини таъминлаш учун йўналтиришга қасамёд қилганлар.