ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон навбатдаги ҳукумат йиғилишини ўтказди, деб хабар берган Тожикистон ҳукумати матбуот-хизмати. Спутник Тожикистон хабари асосида.
Эмомали Раҳмон ўз чиқиши давомида кейинги 15 йил давомида халқ учун муносиб ҳаёт тарзини яратиш режалари ҳақида гапирган. Эмомалига кўра, республикада кейинги 15 йил ичида инсон салоҳиятини ривожлантириш, иқтисодий секторда рақобатбардошликни кучайтириш, Тожикистонни аграр мамлакатдан индустриал-аграр давлатга айлантириш, шунингдек, мамлакат энергетика қувватини 3 карра ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, 2030 йилга қадар аҳоли саводхонлиги ва умр давомийлигини ошириш, оналар ва чақалоқлар ўлимини камайтириш, ҳаёт тарзини яхшилаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Тожикистон президенти мамлакат учун уч асосий стратегик йўналиш белгилаб олинганини маълум қилган — булар Тожикистонни коммуникация қамалидан чиқариш, энергия мустақиллигига эришиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.