ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Владимир Путин янги сайланган АҚШ президентини табриклашда қандай шаклда табриклашини ошкор этишни хоҳламади. Песковга кўра, аввалига овоз бериш натижаларини кутиш керак.
"Табриклашнинг турли шакллари мавжуд, лекин дипломатик амалиётда энг кенг тарқалгани — қутлов телеграммалари ҳисобланади. Кўпинча айнан шундай амалиёт қўлланилади. Президент Путин қайси шаклни танлашини аниқ айта олмайман", — деб айтган Песков, журналист саволларига жавоб берар экан.
Россия президенти матбуот-котибининг сўзларига кўра, Американинг янги раҳбарига табрикнома айнан қайси кунда йўлланилиши ҳам ҳозирча номаълум. "Келинг, аввал натижалар эълон қилинсин — улар маълум бўлмасидан туриб, яъни "подадан олдин чанг чиқариш" бир оз нотўғри", — деб қўшимча қилган Песков.