Трамп сайловларни бекор қилиш ва уни президент этиб тайинлашларини таклиф қилди

© REUTERS/Randall HillДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У бу таклифни Огайодаги тарафдорлари олдида чиқиши чоғида айтган

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп сайловларни бекор қилиш ва уни президент этиб тайинлашларини таклиф қилди, деб хабар беради РИА Новости CNN телеканалига таяниб. Телеканалнинг маълум қилишича, у бу таклифни Огайодаги тарафдорлари олдида чиқиши чоғида айтган.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Мосулни озод қилиш операциясини "буткул фалокат" деб атади

"Бизнинг иш ўринларини қайтариш режамизда бизнесга бўлган солиқларни 35%дан 15%га тушириш фикри бор. Хиллари Клинтон эса кичик бизнесга солиқни 45%гача оширишни истаяпти. Бу жуда катта фарқ. Ҳозир ичимда ўйлаб қолдим, биз сайловларни бекор қилишимиз ва ғалабани Трампга беришимиз керак, шундай эмасми? Биз нега фақат сайлов ўтказамиз? Нима учун ўтказамиз? Унинг (Клинтон) сиёсати ўта ёмон", — деди Трамп.

АҚШ президентлиги сайловлари икки босқичда ўтади: аввалига 8 ноябр куни барча штатлардаги сайловчилар овоз беришади. Штатда ғолиб бўлган номзод штатдаги конгресс сайлов округлари сонига тенг танловчи деб аталувчиларнинг барча овозларини олади. Иккинчи босқичда танловчилар президент учун овоз беришади. Танловчиларнинг умумий сони 538 нафар бўлиб, сайловда ғалаба қозониш учун 270та овоз олиш керак.

Янгиликлар лентаси
0