Ўзбекистонда манзарали кўчатларни экиш бўйича экологик акция ўтказилди

© Информационная служба Госкомприроды Республики УзбекистанЁшлар кўчат экмоқда
Ёшлар кўчат экмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – таълим муассасаларида кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш, ёшларни атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллиги ва масъулиятини янада ошириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли тураржойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборат

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлатбионазорат инспекцияси ташаббуси билан Республика олимпия захиралари теннис мактабида манзарали кўчатларни экиш бўйича экологик акция ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати.

Тошкентда дарахт кесиш учун интернет орқали рухсат олиш мумкин бўлди
Табдирда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари, Давлатбионазорат инспекцияси масъуллари, теннис мактаби раҳбарияти, ўқитувчилар ва ўқувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар, дейилади хабарда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – таълим муассасаларида кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш, ёшларни атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллиги ва масъулиятини янада ошириш, мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, уларни ёшлар қалбига сингдириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли тураржойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборат.

Кўчат экиш, боғ яратиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан саналади. Оталарнинг фарзандига атаб дарахт экиши ҳам авлоддан-авлодга ўтиб, қадрият даражасига кўтарилган.

Мустақиллик йилларида шаҳар ва қишлоқларимиз, корхона ва ташкилотлар, муассасалар, айниқса таълим муассалари ва ўқув юртларида кўчат экишдек эзгу анъана шаклланди.

Ана шу эзгу анъанага мувофиқ, Давлатбионазорат инспекцияси ходимлари ва акция иштирокчилари томонидан теннис мактаби ҳудудига ҳашар йўли билан манзарали дарахтлардан — арча (можжевельник – қора арча) кўчати экилди. Мазкур ҳашарда 70 дан зиёд қатнашчи фаол иштирок этди. Мазкур акция барчага кўтаринки кайфият, руҳий озуқа бахш этди, десак асло муболаға бўлмайди. Унда яшил табиат ривожига ҳисса қўшаётган ҳар бир қатнашчининг юзида ҳис-ҳаяжон ва қувонч шундоққина акс этиб турарди.

Айниқса, ёшларнинг фаоллигини айтмайсизми?! Бири арча учун ер қазишга кўмаклашган, бири челак-челак сув ташиган, яна бири арча тагига тупроқ тортяпти… Бунинг ҳам ўзига хос гашти бор… Четдан кузатиб туриб кишининг баҳри дили очилади. Зеро, уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик бор жойда, албатта осойишталик, файзу барака бўлади.

Кўчат экиш пайтида мутахассислар ёш авлодга арча ҳақида қисқа маълумот ҳам бериб ўтдилар. Арча бир жинсли, бир ёки икки уйли, шамол ёрдамида чангланувчи, игнабаргли ўсимлик ҳисобланади. Унинг 2-3 ёшли кўчати экилади, март-май ойларида эса гуллайди. Баъзи турлари тропик ҳудудлардаги тоғларда ҳам учрайди. Арчанинг хўжаликдаги аҳамияти ғоятда катта. Ёғочи меъморлик, ўймакорлик ва қалам ясашда ишлатилади. Баъзи турларидан хушманзара ўсимлик сифатида ҳам фойдаланилади. Арчасимон дарахтлар қишин-ёзин яшилликка бурканган бўлади. Натижада йил бўйи чангни ютиб, ҳавони тозалаб туради.

Тошкент вилоятида дарахт кщчатлари экиш - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент – Чорвоқ йўли бўйлаб мингдан ортиқ дарахт экилди
Баъзи дарахтлар ҳам борки, инсонга куч-қувват бахш этса, айримлари қон босимини маромига келтириб, юрак ва асаб тизими фаолиятига яхши таъсир кўрсатади. Дарахтлар атрофнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди, кучли шамолларни қайтаради, ўзидан зарарли микробларни ўлдирувчи фитонцидлар ишлаб чиқаради.

Ажаб эмас, юқоридаги тадбир ўқувчи-ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, уларни табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилган бўлса…

Таъбир жоиз бўлса, яна бир нарсани айтиб ўтиш лозим, биз дўпписида сув ташиб бўлса ҳам дарахт кўкартиришга одатланган халқмиз. Ерга қадаган ниҳолларимиз кўкка бўй чўзиб, серсоя ва серҳосил дарахтга айланади. Бугун уларни парваришлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Эзгуликка йўғрилган тадбирдан қайтар эканмиз, "савоб ишни ҳар кун қилиш керак, савоб ишни ҳар ким қилиш керак" деган пурмаъно ҳикмат бежизга айтилмаганига яна бир бор амин бўлдик.

Янгиликлар лентаси
0