Ўзбекистон МДҲда эркин савдо зонаси тезроқ ишга тушишини хоҳлайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МДҲ ҳудудида эркин савдо зонаси ташкил қилиш ва мамлакатлар орасидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш тарафдори.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ўзбекистон МДҲда эркин савдо зонаси ташкил қилиш тарафдори, деди  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Анвар Носиров "Россиянинг 2017 йил давомида МДҲда раислик концепцияси" тақдимот маросимида.

“Ўзбекистон Ҳамдўстлик мамлкатлари орасида, мавжуд бўлган савдо тартибини бузмайдиган, тўла қонли эркин савдо ҳудудини имкон қадар тезроқ ташкил қилиш тарафдори”, — деди Носиров Тошкентдаги Россия элчихонасида бўлиб ўтган тадбирда.

Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари орасида эркин савдо ҳудуди ташкил қилиш ҳақидаги шартномани айни дамда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Молдавия, Украина ва Арманистон ратификация қилган. Носиров Қирғизистон ва Тожикистон раҳбариятидан ҳам ушбу шартномани маъқуллар борасида керак бўладиган амалиётларни бажарилишини кутаётганини айтиб ўтди.

С-400 Триумф зенит-ракета мажмуалари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲ Ҳаво мудофааси ўқув-машғулотларида иштирок этди

Вазир ўринбосарининг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ҳар йили халқаро бозорга 200дан ортиқ юқори устамали маҳсулотлар еткизиб беради. Ушбу муносабат билан, Ўзбекистонда МДҲ давлатлари билан савдо алоқаларини ривожлантиришга қизиқиши катта.

МДҲ эркин савдо ҳудуди шартномаси 2011 йилнинг 18 октябрида Ҳамдўстликнинг 8 мамлакати Россия, Арманситон, Белоруссия, Қоғоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон ва Украина томонидан имзоланган эди. 2013 йил охирида МДҲ эркин савдо ҳудуди шартномасини Ўзбекистон ҳам ратификация қилган эди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари МДҲ мамлакатлари орасида эришилган олдинги келишувлар келажакда ташкилотнинг янада мустаҳкамланишига олиб келиши ва тўпланган тажрибанинг ижобий мақсадлар йўлида фойдаланиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон МДҲ доирасида эришилган транспорт, хавфсизлик, иқтисод ва гуманитар соҳалардаги шартномалар бекор қилинишига йўл қўймаслик тарафдори эканлигини ҳам билдирди.

Янгиликлар лентаси
0