Истеъфога чиқаётган Саакашвилини Одесса аҳолиси шашликбозлик билан "кузатяпти"

© Sputnik / Денис Петров / Медиабанкка ўтишОдесса вилояти маъмурияти раиси Михаил Саакашвили
Одесса вилояти маъмурияти раиси Михаил Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукуматда коррупцияга қарши курашиш истаги йўқлиги туфайли Одесса губернатори Михаил Саакашвили душанба куни ўзининг истеъфога чиқишини маълум қилган эди

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Сал олдин ўзининг истеъфога чиқиш истаги ҳақида маълум қилган Одесса вилогяти губернатори Михаил Саакашвилини одесситлар маъмурият биноси олдида шашликбозлик қилиб "кузатмоқда", — деб хабар қилган РИА Новости.

Михаил Саакашвили. - Sputnik Ўзбекистон
Саакашвили Грузияга қайтишга тайёрлигини билдирди
Ҳукуматда коррупцияга қарши курашиш истаги йўқлиги туфайли Одесса губернатори Михаил Саакашвили душанба куни ўзининг истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Саакашвили, шунингдек, Украина президентини региондаги "жиноий" "клан"ларга ҳомийлик қилишда айблаган.

"Одесситлар Саакашвилини кузатишмоқда… Одесса вилояти давлат маъмурияти биноси қаршисида шаҳар аҳолиси губернатор Михаил Саакашвили истеъфоси учун имзо тўплашяпти. Одесситлар воқеа жойида кабоблар билан сийланмоқда", — деб хабар қилган нашр.

Эслатиб ўтамиз, Саакашвили Одесса вилояти губернаторлиги лавозимини 2015 йилнинг 30 май санасида эгаллаган эди. Уни ушбу лавозимга тайинлаш ташаббуси Порошенкодан чиққан. Украина президенти ўз қарорини эълон қилар экан, Саакашвилидан умиди катта эканлигини, шунингдек, у регионда коррупцияга қарши курашда катта ишларни амалга оширишига ишонч билдиришини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0