Саакашвили Грузияга қайтишга тайёрлигини билдирди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишМихаил Саакашвили.
Михаил Саакашвили. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бу қўрқитиш эмас, мен Грузияга қайтиб, ўз фаолиятимни тикламоқчиман", - дея хабар қилди Грузия собиқ президенти.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Михаил Саакашвили Грузияга қайтиб, мамлакат ҳудудида амалга оширилаётган сиёсий жараёнга қўшилишга тайёрлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Грузия-Online" портали, РИА Новости.

Ҳозирда Украинада Одесса вилояти губернатори вазифаси бажариб келаётган Грузия собиқ президенти бу ҳақда  "Рустави" телекомпанияси эфирида сўзлаган.

"Бу борада кимдир шубҳа қилмасин ёки сўзларимни таҳдид сифатида қабул қилишини хоҳламайман — бу табиий ҳол, мен Грузияга қайтиб, унда юз бераётган сиёсий жараёнларга қўшилмоқчиман", — деб таъкидлади у.

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Михаил Саакашвили Грузия фуқаролигидан маҳрум қилинди
Эслатиб ўтамиз, Саакашвили 2013-йилнинг ноябригача Грузия президенти вазифасини бажарган. Сўнгра, у ўз ваколатларидан воз кечиб, мамлакатни тарк этган. Кейинчалик Саакашвилига қарши Грузияда бир нечта жиноий ишлар қўзғатилган ва у халқаро қидирувга берилган эди.

2015 йилнинг декабр ойида Одесса вилояти губернатори вазифасини бажариб келаётган Саакашвили Грузия фуқаролигидан маҳрум этилган.

Янгиликлар лентаси
0