Абдулла Орипов тобутини Ўзбекистонга олиб келиш билан консул шуғулланяпти

© Foto : Ранохон ХоджаеваЎзбекистон Халқ Қаҳрамони Абдулла Орипов
Ўзбекистон Халқ Қаҳрамони Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон халқ шоири жасади ҳамон АҚШ ҳудудида

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. 5-ноябрь куни Америкада вафот этган Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг жасади ҳали ҳамон Америкада,деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашрига Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакили.

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Орипов жасадини АҚШдан олиб келишда маълум муаммолар туғилмоқда
"Шоир Абдулла Ориповнинг жасади Америка қўшма Штатлари Техас штати Хьюстон шаҳрида", — деб аниқлик киритди суҳбатдош.

Вакилнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси консули айни дамда Хьюстон шаҳрига йўл олган. "У шоир жасадини ватанига жўнатиш масаласини ҳал этишда ёрдам бермоқда", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Абдулла Орипов жасади солинган темир тобут душанба куни Ўзбекистонга етиб келиши хабар қилинган эди. Аммо ҳужжатларда юзага келган аллақандай муаммолар туфайли шоир жасади ҳали ҳамон Ўзбекистонга олиб келингани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0