Жанубий Корея КХДРнинг ракета отишини кутмоқда

© AP Photo / Wong Maye-E КХДР баллистик ракетаси
КХДР баллистик ракетаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея исталган вақтда ўрта масофага етиб борувчи "Хвасон-10" ракетаси учирилишини кутмоқда

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Жанубий Корея қуролли кучлари Корея яриморолидаги мураккаб сиёсий вазият ва бўлажак АҚШ президенти сайловлари сабабли эҳтимолий ядро синовларидан хавотирланиб КХДРни кузатишни кучайтирди, деб хабар бермоқда РИА Новости Рёнхап агентлигига асосланиб.

Жанубий Кореяда ҳарбий машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Жанубий Корея Ким Чен Инни "бартараф этадиган" махсус қўшинларни тайёрламоқда

Агентликнинг маълум қилишича, Жанубий Корея мудофаа вазирлиги ўтказган брифингда вазирлик вакили "қуролли кучларимиз тайёргарликни кучайтиришди ва Шимолий Корея томонидан Пхунгери ва Тончханни ядро полигонларида эҳтимолий стратегик ҳамда тактик иғвогарликлар амалга оширилишини кузатиб туришибди" деди.

Шимолий Кореянинг Тончханни пос`лкасида баллистик ракеталар учириладиган майдон жойлашган. Жанубий Корея бу ердан исталган вақтда ўрта масофага етиб борувчи "Хвасон-10" ракетаси учирилишини кутмоқда.

"Пхунгери ва бошқа жойлар атрофида техника ҳаракати кузатилмоқда, хусусан, ракета учириш техникалари ҳам ҳаракатга келтирилган", — дейди манба.

Янгиликлар лентаси
0