ОАВ: Жанубий Корея Ким Чен Инни "бартараф этадиган" махсус қўшинларни тайёрламоқда

© AFP / JUNG YEON-JEЖанубий Кореяда ҳарбий машғулотлар
Жанубий Кореяда ҳарбий машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарларга кўра, Корея ярим оролида уруш юзага келган тақдирда махсус қўшин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва унинг атрофидагиларни "бартараф этиш" билан шуғулланади

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Жанубий Корея "инқироз" юз берган тақдирда Шимолий Корея қуролланган қўшинларига қарашли қўмондонлик пунктларини йўқ қилиш билан шуғулланадиган махсус қўшинларни ташкил этмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Огоҳлантириш: Шимолий Корея АҚШ ҳарбий базаси ва Сеул кулини кўкка совурмоқчи
Хабарларга кўра, Корея ярим оролида уруш юзага келган тақдирда махсус қўшин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва унинг атрофидагиларни "бартараф этиш" билан шуғулланади.

Агентлик хабарига кўра, парламент текшируви вақтида Жанубий кореялик ҳарбийлар "Шимол томондан бўлаётган провокацияларга қарши операцияларга тайёргарлик кўраётганлари" ҳақида маълум қилганлар. Бунда улар МН-47 вертолётлари, спутник навигация ва оддий қуроллардан фойдаланганликлари айтилмоқда.

"Армия душман ҳудудига кириб бориб, ўзига берилган топшириқни бажариб, ортга қайта оладиган махсус қўшинларга эга бўлишни хоҳламоқда" — қуруқликдаги қўшинлар қўмондони — Чан Чон Гю сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг ҳукмрон партия парламенти депутати Шимолий Корея томонидан бўлаётган ядровий ва ракета зарбалари фонида Жанубий Корея учун махсус қўшинлар имкони борича тезроқ тайёрланишини таъкидлаган.

Агентлик маълумотларига кўра, Жанубий Корея махсус қўшинларни 2018 йилга тайёр ҳолатга келтиради.

Янгиликлар лентаси
0