ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Sputnik.Мнения Sputnik радиоси ва ахборот агентликлари талабига биноан Ifop компанияси ёрдамида ўтказган изланишларга кўра, Франциянинг (56%), Испаниянинг (55%), Италиянинг (53%), Германиянинг (50%), Польшанинг (47%) ва Британиянинг (36%) аҳолиси Хиллари Клинтонни АҚШнинг навбатдаги президенти сифатида кўришни истайди. Айни дамда АҚШ аҳолиси Дональд Трамп ва Хиллари Клинтонга тенг миқдорда қўллаб-қувватламоқда.
АҚШ ва Европа аҳолиси фикрининг бундай кескин фарқ қилиши халқаро ОАВлар томонидан Клинтон фойдасига олиб борилаётган ахборот кампанияси бўлиши мумкин. Турли манбааларда (1, 2, 3) олиб борилган сўровларга кўра “америкаликларнинг аксарияти ОАВлар Хиллари Клинтонни президент бўлишини қўллаб-қувватлаётганига ишонади”.
Европа экспертларининг аксарияти ҳам ушбу нуқтаи назарни қўллаб қувватлашмоқда.
Ксавье Моро (Xavier Moreau), геополитика ҳақидаги веб-сайт редактори: “Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Клинтон – тизим номзоди. Ғарб ОАВлари бўлса ушбу тизимни қўллаб-қувватламоқда”.
Диана Джонстон (Diana Jonhstone), америкалик ёзувчи ва журналист: «Франциядаги сщров натижалари менга анча суст кўринди. ОАВда Клинтон фойдасига олиб борилаётган тарғиботни ҳисобга олганда, бор-йўғи 56% Хиллари учун овоз бергани, бу Французларнинг тарғиботга “дош бериш” қобилиятидан дарак беради”, — деди.
Франсуа-Бернар Юиг (François-Bernard Huyghe), коммуникациялар борасида эксперт, Франциядаги сайлов натижаларига нисбатан: “Бу Хилларини ҳимоя қилиш эмас, балким “АксилТрамп” тарғибот. Франция ОАВлари доимий равишда Трампни аёлларни камситишда, қўполликда, тажовузкорликда айблаб турган вақтда, бу айбловлар тўғри ёки нотўғрилигига қарамасдан, французларда Трампдан юз ўгирган. Мен, юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, французларнинг 90% Трампга қарши бўлмаганидан ҳайронман”.
Европаликлар орсида ушбу номзодларнинг бирортасини ҳам президент сифатида кўришни истамаётганлар ҳам бор. Ушбу кўрсаткич айниқса Буюк Британияда юқори – 46%, Германияда 40%, Испанияда – 31%, Италияда – 30, Франция ва Польшада эса – 26% дан.
“АҚШнинг навбатдаги президенти сифатида кимни кўришни истаган бўлар эдингиз” деган саволга Испанияликларнинг 3%, немисларнинг 4%, французларнинг 5%, полякларнинг 6%, Италияликларнинг 8% ва Британияликларнинг 10% — АҚШ президенти сифатида, Дональд Трампни қўллаб қувватлашди.
"Билмадим" деб жавоб берганлар сони Германияда — 6%, Британияда — 8% Италияда — 9%, Испанияда — 11%, Францияда — 13% ва Польшада — 20% ни ташкил қилди.
Сўров 22-26 октябр кунлари Sputnik радиоси ва ахборот агентлиги буюртмасига биноан IFop изланишлар компанияси томонидан ўтказилди. Сўровда Германиядан (1000 киши), Италиядан (1002 киши), Франциядан (1004 киши), Испаниядан (1001 киши), Польшадан (1012 киши) ва Буюк Британиядан (1012 киши) иштирок этди.
Сўралганларнинг жинси, ёши ва турар жойи ҳам аниқланган. Сўров хатолик эҳтимоли 3,1%ни, ишончлилик эҳтимоли эса – 95% ни ташкил қилади.
Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения"нинг сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда МДҲ, АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.
Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради.
Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.